Велоспортчиларимиз Осиё кубогида яна иккита медални қўлга киритишди

Айни кунларда Ҳиндистон велотрек бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасида Осиё кубоги баҳсларига мезбонлик қилмоқда. Қувонарлиси, мусобақанинг бугунги кун беллашувлари ҳам терма жамоамиз учун омадли ўтмоқда.

Катталар ўртасида яккалик пойгасида иштирок этган Рената Байметова энг яхши натижани қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлди. Таъкидлаш жоиз, вакилимиз шу билан бирга келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари учун ҳам қимматли рейтинг очколарини қўлга киритмоқда.

Кеча ўсмирлар ўртасида скретч йўналишида кумуш медалга эга бўлган Янина Кускова бугун ҳам муваффақиятли иштирокини давом эттирди. Спортчимиз бу гал яккалик пойга йўналишида ҳам шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.

10 Sentabr, 2019|Янгиликлар|