Ўзбекистон триатлон федерациясида хорижлик мураббий фаолият олиб бормоқда

Сўнгги пайтлар илдамлаб ривожланаётган Ўзбекистон триатлон федерацияси спортчиларнинг маҳоратини ошириш, уларнинг халқаро майдондаги муносиб иштирокини таъминлаш мақсадида қатор ишлар олиб бормоқда. Мазкур амалий ишлар қаторида федерация мутасаддилари терма жамоага хорижлик мураббийни жалб этишган.

Ҳозирда яқин ўтмишдаги энг машҳур триатлончилардан бири, айни пайтда тренерлик фаолиятини олиб бораётган украиналик Виктор Земцев терма жамоамизда фаолият юритмоқда. Мураббий куни кеча жамоа билан Францияда ўтказилган ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиб қайтди.

“Ўқув-машғулот дастури режа асосида олиб борилди. Спортчилар натижаларни яхшилашга астойдил интилишмоқда. Энди уларни иккита мусобақада синаб кўрамиз. Булар Иорданиянинг Акаба шаҳрида ўтадиган халқаро мусобақа ва Ўзбекистон кубогининг финал босқичи. Шу мусобақалардан сўнг миллий терма жамоа негизи шакллантирилади”, – деди Виктор Земцев.

10 Sentabr, 2019|Янгиликлар|