Эрон ОТЖ бу гал йирик ҳисобда мағлуб этилди

Кеча футбол бўйича Ўзбекистон ОТЖ Токио-2020 Олимпия
ўйинлари саралаш босқичига тайёргарлик доирасида Эрон ОТЖга қарши иккинчи назорат учрашувини ўтказди. Дастлабки ўйиндан тегишли хулоса чиқариб олган футболчиларимиз бу гал рақибга деярли имконият қолдирмай йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўзбекистон U-23 – Эрон U-23 4:1 (2:0),(2:1)

Голлар: 18, Бобир Абдихолиқов – 1:0, 36, Бобир Абдихолиқов – 2:0, 50, Мехди Гойеди – 2:1. 53, Жасур Яхшибоев – 3:1, 69, Бобир Абдихолиқов – 4:1.

Ўзбекистон U23: Абдувоҳид Неъматов, Ҳусниддин Алиқулов, Ислом Қобилов, Илҳом Алижонов, Дилшод Саитов, Абдулла Абдуллаев, Аброр Исмоилов, Бобир Абдихолиқов, Нурилло Тўхтасинов, Жасур Яхшибоев, Миржаҳон Мираҳмадов.

Захира: Низом Зиёвутдинов, Машхур Муҳаммаджонов, Иброҳим Йўлдошев, Шерзод Насруллаев, Шаҳбоз Жўрабеков, Ойбек Рустамов, Ислом Кенжабоев, Ислом Рашидхонов, Бобур Асқаров, Асад Собиржонов, Санжар Қодирқулов, Азиз Амонов.

Эслатиб ўтамиз, 4 кун муқаддам кечган дастлабки ўртоқлик ўйинида ҳамюртларимиз кичик 1:0 ҳисобида зафар қучган эдилар.

10 Sentabr, 2019|Янгиликлар|