Бокс бўйича жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошладик

Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Хабар берганимиздек, бугунги кун дастурида терма жамаомиз номидан Фанат Қаҳрамонов баҳс олиб борди.

-75 килограмм вазн тоифасида мўғилистонлик Даваням Давасуренга қарши баҳс олиб борган юртдошимиз ишончли ғалабани қўлга киритди. Қаҳрамонов иккинчи босқични 14 сентябрь куни австралиялик Адриан Каммаранога қарши ўтказади.

9 Sentabr, 2019|Янгиликлар|