Бугун велотрек бўйича Осиё кубоги старт олади

Бугун Ҳиндистонда велотрек бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасида Осиё кубоги баҳслари старт олади. 11 сентябрга қадар давом этадиган мусобақа келаси йили бўлиб ўтадиган Токио Олимпия ўйинлари учун қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши билан янада аҳамиятли. Эътиборлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам мусобақа ғолиблиги ва қимматли рейтинг очколарини жамғариш учун ҳаракат қилади. Мусобақада қуйидаги таркибимиз иштирок этади:

Катталар:
Муроджон Холмуродов
Данил Евдокимов
Дилмураджон Сиддиқов
Рената Байметова
Екатирина Кнебелева

Ўсмирлар:
Беҳзодек Раҳимбоев
Дмитрий Сирко
Анна Куликова
Янина Кускова

9 Sentabr, 2019|Янгиликлар|