Осиё-Океания чемпионатининг яккалик баҳсларини еттита олтин медаль билан якунладик

Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида парадзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионати ўз якунига етди. Мусобақа регламентига кўра, бугун оғир вазнли полвонлар олтин медаль учун баҳс олиб боришди.

Қувонарлиси, ушбу кунда татамига чиққан вакилларимиз ҳам муваффақиятли иштирокни давом эттириб, 4 та олтин ва 2 та кумуш медалларини қўлга киритишди.

Олтин медаль эгалари:
-81 кг: Давурхон Кароматов
-100 кг: Шариф Ҳалилов
+100 кг: Ширин Шарипов
-70 кг: Васила Алибоева

Кумуш медаль эгалари:
-63 кг: Нафиса Шерипбоева
-90 кг: Шуҳрат Бобоев

Мусобақанинг яккалик баҳслари якуни бўйича 7 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалини жамғарган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Эртага бўлиб ўтадиган жамоавий баҳснинг дастлабки босқичини ҳамюртларимиз Жанубий Корея вакилларига қарши ўтказишади.

7 Sentabr, 2019|Янгиликлар|