Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтмоқда

Шу кунларда Самарқанд шаҳри байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон кубоги баҳсларига мезбонлик қилмоқда. Унда юртимизнинг кўплаб ҳудудларидан ташриф буюрган спортчилар қатор йўналишларда ўз омадини синаб кўришяпти.

Кеча ўтказилган беллашувларда эркаклар ўртасида каноэда 200 метр масофага кечган баҳс қизиқарлилиги билан ажралиб турди. Унда куни кеча Цегед (Венгрия) шаҳрида ўтган жаҳон чемпионати иштирокчиси Владлен Денисов олтин медаль учун кечган рақобатда Суҳнатилло Иноғомовга имкониятни бой бериб қўйди.

Батафсил:
1-ўрин: Мунавар Акбарова – 52,46 (Самарқанд)
2-ўрин: Мафиза Акбарова – 52,50 (Самарқанд)
3-ўрин: Анна Тазбекова – 57,35 (Тошкент вилояти)

Эркаклар ўртасида С-1 қайиқда 200 метр:
1-ўрин: Сухнатилло Иногамов– 41,34 (Тошкент шаҳри)
2-ўрин: Владлен Денисов – 41,74 (Тошкент вилояти)
3-ўрин: Артур Ли – 42,08 (Тошкент шаҳри)

Эркаклар ўртасида К-1 (байдарка) қайиқда 200 метр:
1-ўрин: Герман Арнольд – 37,47 (Тошкент шаҳри)
2-ўрин: Антон Пекут – 37,79 (Тошкент шаҳри)
3-ўрин: Денис Онуфриев – 38,04 (Тошкент шаҳри)

Аёллар ўртасида К-1 қайиқда 200 метр:
1-ўрин: Арина Танатмышева – 45,46 (Тошкент вилояти)
2-ўрин: Камила Малахова – 46,47 (Тошкент шаҳри)
3-ўрин: Наталья Казанцева – 47,06 (Тошкент шаҳри)

7 Sentabr, 2019|Янгиликлар|