Ўзбекистон ОТЖ эронлик тенгқурларини мағлуб этди

Токио Олимпия ўйинларининг саралаш босқичига тайёргарлик олиб бораётган футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (ОТЖ) бугун Олмалиқ шаҳрида Эрон ОТЖга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Любинко Друлович шогирдлари мазкур баҳсда кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндаги ягона голга 57-дақиқада Жасур Яхшибоев муаллифлик қилди.

Ўзбекистон U-23 – Эрон U-23 – 1:0
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Жасур Мухторов.
Гол: Жасур Яхшибоев 57, – 1:0.

Ўзбекистон U-23: 1. Абдувоҳид Неъматов, 2. Ислом Қобилов, 3. Илҳом Алижонов, 5. Дилшод Саитов, 6. Нурилло Тўхтасинов, 9. Жасур Яхшибоев, 10. Бобир Абдихолиқов, 14. Аброр Исмоилов, 15. Ойбек Рустамов, 18. Ҳусниддин Алиқулов, 22. Санжар Қодирқулов.

Захира: 12. Низомиддин Зиёвутдинов, 21. Машхуржон Муҳаммаджонов, 4. Абдулла Абдуллаев, 7. Шаҳбоз Жўрабеков, 8. Ислом Кенжабоев, 11. Миржаҳон Мираҳмадов, 13. Шерзод Насруллаев, 16. Азиз Амонов, 17. Ислом Рашидхонов, 19. Асад Собиржонов, 20. Иброҳим Йўлдошев, 23. Бобур Асқаров.

Энди мазкур жамоалар яна 3 кундан сўнг “Пахтакор” мазкурий стадионида иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказишади.

6 Sentabr, 2019|Янгиликлар|