Мустақиллик байрами муносабати билан бир гуруҳ спорт фахрийлари тақдирланди

Ўзбек атлетларининг ҳозирги ютуқларида спорт фахрийларнинг ҳам хиссаси беқиёс. Уларнинг бой тажрибаси асосида маълум спорт тури бўйича бир мактаб шаклланади.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси олдинда турган масъулиятли мусобақалар ва ўзбек спортининг келажаги учун фахрийларнинг битмас-туганмас тажрибасини ёшларимизга ҳам улашиш дастурини ишлаб чиққан. Бунда ҳар бир спорт федерацияларига ўз соҳасининг пири бўлган мутахассислар бириктирилган бўлиб, улар спортчиларимизнинг машғулотлари, уларнинг кундалик режаларини, озиқ-овқат рациони ва тиббиёт таъминотини ўрганиб, ўзларининг маслаҳатларини бериб боришмоқда. Мустақаллик байрами муносабати билан ана шундай беминнат хизмат қилаётган фахрийларимиз МОҚ томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. Совғалар Ўзбекистон спорти фахрийлари кенгаши раиси Комилжон Худойберганов томонидан топширилди.

Шубҳасиз, кўрсатилган бундай эътибор ва ғамхўрлик ёшларга намуна бўлибгина қолмай, ўзбек спортининг ривожи йўлида хизмат қилади.

4 Sentabr, 2019|Янгиликлар|