Жанубий Корея кураш бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда

Жанубий Кореянинг Чунгжу шаҳрида ўзбек миллий кураши бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Дунёнинг 50 га яқин мамлакат вакиллари иштирок этган мазкур жаҳон чемпионатида курашчиларимиз ҳам қатор совринли ўринларни банд этишяпти. Мусобақанинг иккинчи кун якунларига кўра, терма жамоамиз 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғарди. Айни пайтгача ғолиб ва совриндор бўлган курашчиларимиз билан танишинг:

Олтин медаль:
-60 кг: Аброр Жабборов
-73 кг: Умид Эсанов
-81 кг: Сарвар Шомуродов
-90 кг: Шермуҳаммад Жандреев
-70 кг: Нилуфар Эргашева

Кумуш медаль:
-66 кг: Қобулжон Аҳмедов
+87 кг: Рината Ильманова

Бронза медаль:
-57 кг: Маҳлиёхон Йўлдошева
-87 кг: Раҳима Йўлдошева

3 Sentabr, 2019|Янгиликлар|