Ольга Забелинскаянинг Германиядаги муваффақиятли иштироки давом этади

Германияда велотрек бўйича “Europakriterium der Bahnfahrer” халқаро мусобақаси давом этмоқда. Унда иштирок этган ҳамюртимиз Ольга Забелинская мэдисон ва кейрин йўналишида ҳам шоҳсупага кўтарилди.

Забелинская кейрин баҳсида кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, мэдисон йўналишида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди. Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақа Токио Олимпиадасига рейтинг очколарини ҳам тақдим этади. Шу тариқа юртдошимиз турнирда 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

2 Sentabr, 2019|Янгиликлар|