Халқаро Кураш Ассоциациясининг навбатдаги Конрессида раҳбар ва янги Ижроқўм таркиби сайланди

Жанубий Кореянинг Чунгжу шаҳрида Халқаро Кураш Ассоциациясининг (IKA) XVIII ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтди. Ушбу Конгресснинг бош мақсади ўзбек миллий курашининг халқаро аренадаги нуфузи ва оммавийлигини янада оширишга қаратилган. Конгресснинг биринчи қисмида ташкилотнинг президент, вице-президент ва Ижроқўм аъзоларининг ҳисоботи тингланди.

Шундан сўнг ташкилотнинг кейинги 4 йиллик фаолияти учун раҳбар ва янги Ижроқўм аъзоларини сайланди. Унга кўра IKA амалдаги раҳбари Ҳайдар Фармон (Қувайт) яна 4 йил муддатга раҳбар этиб тайинланди. Ташкилотнинг янги Ижроқўм аъзолари эса қуйидаги кўринишга келди: IKA биринчи вице-президенти Жагдиш Татлер (Ҳиндистон), Бош котиб Умид Ёқубов (Ўзбекистон), спорт ва жаҳон масалалари бўйича директор Юсуф Йилдирим (Туркия), спортдаги тенглик масалалари бўйича директор Ольга Мачугина (Украина), техник директор Ризо Носсири (Эрон). IKA Ижроқўми таркибига, шунингдек, IKA президенти томонидан тайинланган ташкилотнинг 4 қитъадаги раҳбарлари, умумий масалалар бўйича вице-президенти Шерзодхон Қудратхўжаев (Ўзбекистон), халқаро ҳаморлик бўйича вице-президент Зиёвиддин Ҳожиниёзов (Ўзбекистон) ҳам киритилди.

Конгресс аъзолари IKA раҳбариятидаги икки лавозимни олиб ташлаб, Ассоциация низомига ҳам ўзгартириш киритдилар. Бу Олимпия хартияси ва халқаро стандартларга тўла жавоб бериш, ташкилот фаолияти ва ижро структурасининг янада тушунарли бўлиши учун амалга оширилди.

Конгресс давомида 4 йил учун IKA доимий комиссияси қуйидаги таркибда тузилди:

– Вей Жизонг (Хитой) — этика ва ҳурмат масалалари бўйича
– Хеон Бик Баи (Жанубий Корея) — спорт масалалари бўйича
– Рави Капур (Индия) — ҳакамлик масалалари бўйича
– Франсис Яфали (Конго Д.Р.) — халқаро алоқалар бўйича
– Витторио Жоржи (Италия) — ҳуқуқий масалалар бўйича
– Пол Сойер (Буюк Британия) — спортчилар масаласи бўйича
– Шамси Саидова (Тожикистон) — аёллар масаласи бўйича
– Курош Хосриёр (Эрон) – статистика масалалари бўйича
– Жу Хи Парк (Жанубий Корея) — Тиббиёт ва антидопинг масалалари бўйича.

Шунингдек, Конгресс якунида Халқаро Кураш Ассоциациясига янги тўрт аъзо мамлакат федерациялари: Ангола, Намибия, Гаити ва Танзания ташкилотга расман қабул қилинди.

1 Sentabr, 2019|Янгиликлар|