Тошкентдаги “Оммавий юриш куни” ва “Саломатлик стартлари” тадбирида ўн минг аҳоли иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб этиш, аҳолини соғлом турмуш тарзига янада жалб қилиш борасидаги ташаббуси, қолаверса, юқумли бўлмаган касалликларнинг прафилактикасини таъминлаш борасида пойтахтимизда яна бир спорт тадбири ташкил этилди. “Оммавий юриш куни” ва “Саломатлик стартлари” номи остида ташкил этилган мазкур тадбирда шаҳримизнинг 10 мингга яқин аҳолиси фаол иштирок этди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳамда шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташкиллаштирган оммавий юриш “Халқлар дўстлиги” майдонидан “Пахтакор-79” кўчасигача ташкил этилди. Унда спорт билан профессионал ва ҳаваскор тарзда шуғулланувчи ҳамюртларимиз қатори минглаб аҳоли иштирок этди. Эътиборингизга мазкур тадбирдан тайёрланган фотосуратларни тақдим этамиз:

 

24 Avgust, 2019|Фото, Янгиликлар|