Ҳамюртимиз велотрэк бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда

Шу кунларда Германиянинг Франкфурт шаҳрида велотрэк бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мазкур нуфузли мусобақада терма жамоамиз шарафини Янина Кускова ҳимоя қиляпти.

Кускова бугун ўтказиладиган омниум баҳсида ўз омадини синаб кўради. Ҳамюртимиз 14 август куни скрэтч йўналишида қатнашиб, 19-натижани қайд этган эди. Шунингдек, терма жамоамиз аъзоси мусобақа доирасида очколар бўйича гуруҳ пойгасида ҳам иштирок этиши белгилаб қўйилган.

16 Avgust, 2019|Янгиликлар|