Ёш юнон-рим кураши усталари бугун баҳсларни бошлайди

Эстониянинг Таллин шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этади. Бугун мусобақада юнон-рим кураши усталари баҳси бошланади. Унда терма жамоамизнинг бир қатор вакиллари жаҳон чемпионлиги учун саралаш босқичидан кураш олиб боришади. Ушбу кун доирасида баҳсга киришадиган вакилларимиз рўйхати:

-55 кг: Ихтиёр Ботиров – Придон Абуладзе (Грузия)
-63 кг: Жавоҳирбек Саматов – Тибор Гюерки (Венгрия)
-77 кг: Дилшод Омонгелдиев – Леонид Проскурович (Қозоғистон)
-130 кг: Илҳом Ғуломжонов – Уку Лайк (Эстония)

Кеча курашган қизларимиздан 2 нафари айни пайтга келиб бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолган. Вакилларимизни мағлуб этган иштирокчилар финалгача етиб боргани учун Шоҳида Аҳмедова (-53 кг) ҳамда Светлана Оқназарова (-72 кг) ўтиш босқичида баҳс олиб боришади.

-53 кг: Шоҳида Аҳмедова / Пужа Пужа (Ҳиндистон) – Мария Тиумерекова (Россия)
-72 кг: Светлана Оқназарова / Камила Кульвицка (Польша) – Шуиян Чен (Хитой)

16 Avgust, 2019|Янгиликлар|