Курашчи қизимиз жаҳон чемпионати медалини қўлга киритиши мумкин

Таллин шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати қизғин палласига кирмоқда. Эътиборлиси, аёллар кураши бўйича ҳам терма жамоамиз вакиллари шоҳсупага кўтарилиш имкониятини сақлаб туришибди. -76 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб бораётган вакиламиз Мухлиса Нормўминова чорак финалда кубалик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди. Бироқ Милаймис Потрилле (Куба) финалгача етиб боргач ҳамюртимизда бронза медали учун курашиш имконияти сақлаб қолинди.

Курашчимиз дастлабки ўтиш беллашувида Ҳиндистон ва Япония термаси вакилаларининг баҳси ғолибига қарши иштирок этади. Бўлажак беллашув Нормўминованинг ғалабаси билан якунланса, бронза медали учун курашда хитойлик Циан Жианг кутиб турибди. Шунингдек, яна бир қатор вакилаларимиз саралаш баҳсларида иштирок этишади:

-53 кг: Шоҳида Аҳмедова – Ежи Мин (Жанубий Корея)
-62 кг: Ариухон Жумабаева – Ирина Ригначи (Молдавия)
-65 кг: Динора Рустамова – Тина Тина (Ҳиндистон)
-72 кг: Светлана Оқназарова – Евгения Захарченко (Россия)

15 Avgust, 2019|Янгиликлар|