Каратэчиларимиз Челябинскда йиғин ўтказишмоқда

Каратэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда. Россия терма жамоаси билан ҳамкорликда ўтказилаётган ушбу йиғин 6-8 сентябрь кунлари Токио шаҳрида ўтказиладиган Премьер лига мусобақасига тайёргарлик вазифасини бажариб беради.

Машғулотлар 21 августга қадар давом этади. Йиғинда қуйидаги таркиб иштирок этмоқда:

Садриддин Сайматов
Иқболжон Узоқов
Шерзод Раҳимқулов
Достонбек Отаболаев
Баҳринисо Бабаева
Севинч Раҳимова
Бону Эгамбердиева
Дилдора Алиқулова
Барно Мирзаева
Нодира Жуманиёзова

13 Avgust, 2019|Янгиликлар|