Икки курашчимиз жаҳон чемпионатининг бронза медали учун курашиш имкониятига эга

Эстониянинг Таллин шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олди. Чемпионат эркин курашчилар беллашуви билан бошланди. Биринчи кун якунларига кўра, 2 нафар курашчимиз Сардор Рўзимов (-57 кг) ва Мақсуд Вейсалов (-97 кг ) мусобақанинг бронза медали учун курашиш имкониятига эга.

Рўзимов ўтиш босқичида озарбайжонлик курашчи билан ҳисоб-китоб қилиши керак. Вейсалов эса ярим финалда кубалик Йонгер Помалесга 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди ва тўғридан-тўғри бронза медали учун курашади. Унинг бу борадаги рақиби кечки дастурда аниқ бўлади.

Бугун саралашда қуйидаги вакилларимиз баҳсларни бошлайди:
-61 кг: Фируз Ёқубов – Тугсжаргал Эрденебет (Мўғилистон)
-86 кг: Муҳаммадрасул Раҳимов – Мириани Маисурадзе (Грузия)
-92 кг: Ажинияз Сапарниязов – Гиорги Чансениали (Грузия)

13 Avgust, 2019|Янгиликлар|