Бекзод Абдураҳмонов ва Ҳасанбой Раҳимов Минск турнирида ғалаба қозонди

Беларуснинг Минск шаҳрида эркин кураш бўйича Александр Медведь соврини учун халқаро мусобақа ўз якунига етди. Гран-при таснифидаги мусобақа жаҳон чемпионатидан аввал курашчилар учун ўзига хос тайёргарлик вазифасини бажариб берди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари муваффақиятли иштирок этди. Ҳамюртларимиз турнир давомида 2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди. Таркибимизда Ҳасанбой Раҳимов (-125 кг) ва Бекзод Абдураҳмонов (-74 кг) турнир давомида ҳеч бир рақибига имкониятни бой бермади ва олтин медалга сазовор бўлди. Батафсил:

Олтин медаль:
-74 кг: Бекзод Абдураҳмонов
-125 кг: Ҳасанбой Раҳимов

Кумуш медаль:
-57 кг: Жаҳонгирмирзо Туробов
-86 кг: Жаброил Шапиев

Бронза медаль:
-70 кг: Ихтиёр Наврўзов
-79 кг: Рашид Қурбонов
-61 кг: Аббос Раҳимов

12 Avgust, 2019|Янгиликлар|