“Пахтакор” ва Собиқ Иттифоқ фахрийлари ўртоқлик учрашувида куч синашишди

Хабар берганимиздек, “Пахтакор-79” хотирасига бағишлаб кеча бир қатор хотира тадбирлари ўтказилди. Кечки дастурда “Пахтакор” марказий стадионида “Пахтакор” ва Собиқ Иттифоқ жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашуви доирасида куч синашишди. Ўйиндан аввал авиаҳалокатда вафот этган “Пахтакор” футболчилари шарафига саҳналаштирилган бадиий қисм ўтказилиб, унда мангуликка йўл олган йигитларимиз хотираси яна бир бор ёдга олинди.

Шундан сўнг 20:00 да яшил майдонда узоқ ва яқин ўтмишдаги футбол афсоналари, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, “Пахтакор” ҳамда Собиқ Иттифоқ фахрийлари ўртоқлик учрашувида майдонда саф тортишди. Биродар Абдураимов ва Тўлаган Исоқов мураббийлигидаги “Пахтакор” таркибида Жаъфар Ирисметов, Миржалол Қосимов, Азамат ва Жасур Абдураимовлар, Равшан Бозоров, Нўмон Ҳасанов, Игор Шквирин, Сергей Лебедев каби собиқ футболчилар ҳаракат қилди. Александр Чивадзе бошчилигидаги жамода эса Владимир Бессонов, Игорь Беланов, Алексей Михайличенко, Андрей Канчельскис, Андрей Пятницкий каби юлдузлар тўп сурди. Шиддатли ва жанговор руҳда ўтган ўйинда дўстлик ғалаба қозонди. Якуний ҳисоб – 4:4.

«ПАХТАКОР» – СОБИҚ СССР ТЕРМА ЖАМОАСИ – 4:4 (3:2)

11 август. «Пахтакор» стадиони.

Ҳакамлар: Б.Ҳайдаров, К.Смирнов, Б.Тоғаев, Ш.Пўлатов.

Голлар: Азамат Абдураимов 8, 26, 50-пен, Бозоров 17 – Беланов 27, 51, 54, Кузнецов 28.

«Пахтакор» (умумий таркиб): Алексей Рошин, Мурод Алиев, Денис Иванков, Фарҳод Магомедов, Маҳмуд Собиров, Ислом Аҳмедов, Нўъмон Ҳасанов, Игорь Шквирин, Азамат Абдураимов, Жасур Абдураимов, Илҳом Шарипов, Жаъфар Ирисметов, Равшан Бозоров, Нўъмон Нурматов, Олег Собиров, Александр Хвостунов, Сергей Лебедев, Ойбек Усмонхўжаев, Бахтиёр Ашурматов, Фурқат Эсонбоев, Павел Бугало, Сергей Лушан, Қайрат Ўтабоев, Собир Ходиев, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Гоча Ткебучава, Миржалол Қосимов, Нуриддин Амриев, Юрий Курбико.

Собиқ СССР терма жамоаси: Отар Габелия, Куралбек Ордабаев, Руслан Нигматуллин, Владимир Ғуломҳайдаров, Владимир Бессонов, Алексей Михайличенко, Александр Заваров, Вагиз Хидиятуллин, Валерий Кечинов, Валерий Шмаров, Дмитрий Кузнецов, Руслан Мамедов, Александр Мирзоян, Андрей Еманов, Андрей Пятницкий, Владимир Гуцаев, Александр Чивадзе, Андрей Канчельскис, Василис Хадзипанагис, Евгений Яровенко, Андрей Фёдоров.

Эътиборингизга ушбу хотира тадбиридан ёрқин фотосуратларни ҳавола қиламиз:

 

 

   

12 Avgust, 2019|Фото, Янгиликлар|