Таэквондочимиз жаҳон чемпионатининг финалига йўл олди

Пойтахтимизда давом этаётган таэквондо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бугунги куни терма жамоамиз омадли ўтмоқда. Бироз аввал -41 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб бораётган вакилимиз Зафарбек Каримов финал йўлланмасини қўлга киитди.

Ҳамюртимиз мусобақа давомида Озарбайжон, Канада, Исроил, ярим финалда Хитой Таипейи терма жамоаси вакилларини мағлуб этишга муваффақ бўлди. Каримов жаҳон чемпионлиги учун эронлик Амирҳусайн Норузига қарши баҳс олиб боради.

Бўлажак беллашувда спортчимизга омад тилаб қоламиз. Эслатиб ўтамиз, кечаги беллашувда Муҳаммадамин Алиев (-33 кг) терма жамоамиз ҳисобига дастлабки медални тақдим қилган эди.

9 Avgust, 2019|Янгиликлар|