Жаҳон чемпионатида дастлабки медални қўлга киритган таэквондочимиз маълум

Пойтахтимизда таэквондо бўйича кадетлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида терма жамоамиз дастлабки медалини қўлга киритди. -33 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз Муҳаммадамин Алиев мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.

Вакилимиз турнир давомида Бразилия, Филиппин, Швеция терма жамоаси вакилларини мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритган эди. Афсуски, финал учун кечган жангда юртдошимиз украиналик Максим Маненковга 17:31 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Бу терма жамоамиз учун мазкур жаҳон чемпионатида қўлга киритилган дастлабки медаль бўлди. Яна 2 кун давомида баҳс олиб борадиган ёш спортчиларимизга бундан-да катта зафарлар тилаб қоламиз.

8 Avgust, 2019|Янгиликлар|