Жаҳон таэквондо федерацияси раҳбари Тошкентга етиб келди

Эртадан пойтахтимиз яна бир йирик спорт мусобақасига мезбонлик қилади. Таэквондо бўйича кадетлар ўртасида ташкил қилинаётган мазкур жаҳон чемпионатига дунёнинг энг кучли терма жамоалари қатори халқаро федерация мутасаддилари ҳам ташриф буюрмоқда. Бироз аввал Тошкент халқаро аэропортига жаҳон таэквондо федерацияси раҳбари Чунг Ван Чой ҳам ташриф буюрди. Мартабали меҳмонни кутиб олишда Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси мутасаддилари, спорт жамоатчилиги ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати эртага соат 09:00 да «Универсал» спорт саройида бошланади. Мусобақанинг тантанали очилиш маросими эса соат 17:00 да бошланиши режалаштирилган.

6 Avgust, 2019|Янгиликлар|