Кун тарихи. 3 йил аввал Рио-2016 Олимпиадаси старт олган

Июль-август ойларининг деярли ҳар бир куни ўзбек спорт тарихида ўзига хос из билан ёдимизда қолган. Боиси мана шу вақт оралиғида ёзги Олимпия ўйинлари ўтказилади.

Бундан роппа-роса 3 йил аввал Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида XXXI ёзги Олимпия ўйинлари старт олган.

Маълумки, мазкур Олимпиада қўлга киритилган 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медаллари билан спортимиз тарихидаги энг ёрқин Олимпия ўйинлари бўлиб турибди.

Келаси йил шу куни барчамиз катта ҳаёжон билан Токио шаҳри мезбонлик қиладиган Олимпиадани кузатиб бораётган бўламиз. Умид қиламизки, кунчиқар юрт пойтахтида ўтажак Олимпия ўйинлари Рио-де-Жанейродан ҳам ёрқин ва унутилмас хотиралар тақдим этади.

5 Avgust, 2019|Янгиликлар|