Софияда спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати якунланди

Бугун Болгариянинг София шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида юнон-рим кураши бўйича беллашувлар ўтказилди.

Жаҳон чемпионатининг охирги куни терма жамоамиз учун кумуш медаль билан якунланди. -45 килограмм вазн тоифасида Асадбек Баҳромов финалда қозоғистонлик рақиби Саматбек Изимгалига имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа терма жамоамиз классик кураш йўналишида 1 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган бўлса, бутун мусобақа давомида эса 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларини жамғарди. София турнирида қаҳрамонга айланган вакилларимиз рўйхати:

Олтин медаль:
Умиджон Жалолов (эркин кураш, -55 кг)

Кумуш медаль:
Камронбек Қадамов (эркин кураш, -48 кг)
Асадбек Баҳромов (юнон-рим кураши, -45 кг)

Бронза медаль:
Аброр Атабаев (юнон-рим кураши, -55 кг)
Муштарий Толипбекова (қизлар кураши, -40 кг)
Ситора Толипбекова (қизлар кураши, -46 кг)
Рушана Абдукаримова (қизлар кураши, -65 кг)

4 Avgust, 2019|Янгиликлар|