Икки нафар боксчимиз Каспийск турнири чемпионига айланди

Россия Федерациясининг Каспийск шаҳрида бокс бўйича халқаро хотира турнири ўз якунига етди. Мусобақанинг ҳал қилувчи беллашувларида 5 нафар боксчимиз олтин медаль учун жанг қилишди ва уларнинг 2 нафари турнир чемпионига айланди. Финалчиларимиз орасида Аброр Қодиров ҳамда Абдулҳай Шораҳматов финал жангида муваффақият қозонишди.

-52 кг: Аброр Қодиров – Исламитин Алисолтанов (Россия)
-56 кг: Абдулҳай Шораҳматов – Гауран Соланки (Ҳиндистон)
-60 кг: Отабек Холматов – Жамал Бадрутдинов (Россия)
-69 кг: Билолбек Мирзараҳимов – Шахабас Маҳмудов (Россия)
-75 кг: Саиджамшид Жафаров – Рамазан Саадуев (Россия)

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада 2 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза, жами 8 та медаль жамғарди. Ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз қуйидагилар:

Олтин медаль:
Аброр Қодиров
Абдулҳай Шораҳматов

Кумуш медаль:
Отабек Холматов
Билолбек Мирзараҳимов
Саиджамшид Жафаров

Бронза медали:
Шаҳобиддин Зоиров
Акмурад Гаффаров
Лазизбек Муллажонов

3 Avgust, 2019|Янгиликлар|