Артур Гулиев ҳам жаҳон чемпионатида муваффақият қозонди

Руминиянинг Путешти шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги куни терма жамоамиз вакиллари учун муваффақиятли давом этмоқда. Нилуфар Зокирова ҳамда Дилноза Раҳматованинг ғалабасидан кейин Артур Гулиев ҳам терма жамоамиз ҳисобига яна бир олтин медални қўшиб қўйди.

Каноэда эшкак эшиш бўйича 200 метр масофага яккалик беллашувда кечган баҳсда Нанкин-2014 ўсмирлар Олимпиадаси иштирокчиси ҳисобланмиш Гулиев 38.717 сония билан энг яхши натижани қайд этди. Юртдошимизга Испания ҳамда Болгария терма жамоаси вакиллари олтин медаль учун рақобат туғдиришди. Батафсил:

Каноэда эшкак эшиш. U-23 ЖЧ.
Эркаклар, 200 метр.
1. Артур Гулиев (Ўзбекистон) – 38.717
2. Пабло Грана (Испания) – (+1.122)
3. Ангел Кодинов (Болгария) – (+1.230)

3 Avgust, 2019|Янгиликлар|