Беш нафар боксчимиз Каспийск турнирининг финалига йўл олди

Доғистоннинг Каспийск шаҳрида бокс бўйича халқаро турнирнинг ярим финал жанглари ортда қолди. Бугун 8 нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун рингга кўтарилиши белгиланган эди. Бироқ улар орасида Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) ва Акмурод Гаффаров (-75 кг) кичик жароҳат сабаб беллашувларда иштирок этмадилар. Ўтказилган жанглар натижаси эса қуйидагича кўринишда якунланди:

-52 кг: Аброр Қодиров – Элбурс Солтуханов (Россия) 3:2
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Исламитдин Алисолтанов (Россия)
-56 кг: Абдулхай Шораҳматов – Махач Юсупов (Россия) 5:0
-60 кг: Отабек Холматов – Азнаур Калсинов (Россия) 5:0
-69 кг: Билолбек Мирзараҳимов – Мгер Оганисян (Украина) 5:0
-75 кг: Акмурад Гаффаров – Саиджамшид Жафаров
+91 кг: Лазизбек Муллажонов – Марк Петровский (Россия) 1:4

2 Avgust, 2019|Янгиликлар|