Жаҳон чемпионати курашчиларимиз учун омадли бошланди

Болгариянинг София шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Хабар берганимиздек, мусобақани эркин курашчилар бошлаб беришди ва биричи кун терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди.

Баҳсларни бошлаган 3 курашчимизнинг барчаси бугун шоҳсупага кўтарилиш имкониятига эга ва уларнинг икки нафари олтин медаль учун кураш олиб боришади. Эътиборлиси, ҳар иккисининг рақиби ҳам эронлик. -55 килограмм вазн тоифасида курашаётган Буэнос-Айрес ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Умиджон Жалолов ва -48 килограмм вазнда Камронбек Қадамов финалда ўз омадини синаб кўради. Қолаверса, Қудратбек Нуруллаев (-65 кг) бронза медали учун баҳс олиб бориши белгилаб қўйилган.

Финал:
-48 кг: Камробек Қадамов – Раҳмон Амузадҳалили (Эрон)
-55 кг: Умиджон Жалолов – Маҳди Вайси (Эрон)

Бронза медали учун:
-65 кг: Қудратбек Нуруллаев – Маниш Госвами (Ҳиндистон)

Шунингдек, бугун мусобақанинг иккинчи кун доирасида қуйидаги курашчиларимиз саралаш доирасида иштирок этишади:

-45 кг: Муҳаммадбобур Мамажонов – Владислав Никандров (Қирғизистон)
-51 кг: Арслон Раҳимов – Ҳамзат Арсамерзуев (Франция)
-71 кг: Шоҳруҳ Жўраев – Александр Факундо (АҚШ)
-92 кг: Равшанбек Жумабоев – Филип Вишневски (Польша)

30 Iyul, 2019|Янгиликлар|