“Эко боғ”да яна бир оммавий спорт тадбири ўтказилди

Пойтахтимизнинг Учтепа туманида жойлашган “Эко боғда” яна бир катта спорт тадбири ташкил қилинди. Аҳолининг барча қатлам вакиллари ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида шахмат, шашка ҳамда стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилади. Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбир кўтаринки кайфиятда ўтди ва истроҳат боғига ташриф буюрган юзлаб меҳмонларнинг эътибор марказида турди. Шу билан бирга бокс бўйича 3 карра жаҳон чемпионати совриндори ва Осиё чемпиони Элшод Расуловнинг ёш спортчилар билан учрашуви эндигина боксга қадам ташлаётган болалар учун чинакам мотивация бўлди. Эътиборингизга ушбу тадбиридан тайёрланган фотосуратларни ҳавола қиламиз.