Дзюдочиларимизнинг Олимпиада рейтингидаги ўрни билан танишинг

Кўплаб спорт турлари қатори дзюдо бўйича ҳам Токио Олимпиадаси рейтинг очколарини жамғариш учун қизғин пойга кечмоқда. Ортда қолган Будапешт Гран-присидан сўнг терма жамоамиз вакилларининг рейтингдаги ўрнида сезиларли ўзгаришлар бўлди. Жумладан, Венгрияда бронза медалини қўлга киритган Шаҳрам Аҳадов лицензия берувчи ўринга қайтди. Ҳозирча -90 кг. вазн тоифасидан ташқари барча тоифалардаги йигитларимиз лицензион ўринда туришибди. Бу ҳафта Загребда яна бир Гран-при мусобақаси бўлиб ўтишини инобатга олсак, келаси ҳафта ҳам рейтингда ўзгаришлар бўлиши тайин. Батафсил:

-60 кг:
1. Роберт Мшвидобадзе (Россия) – 2741 очко
8. Шарофиддин Лутфуллаев – 1507 очко (йўлланма зонасида)
45. Кемран Нуриллаев – 415 очко (йўлланма зонасида эмас)
49. Диёрбек Ўрозбоев – 378 очко (йўлланма зонасида эмас)

-66 кг:
1. Херлен Ганболд (Мўғилистон) – 2343 очко
21. Сардор Нуруллаев – 974 очко (йўлланма зонасида)
24. Шаҳрам Аҳадов – 919 очко (йўлланма зонасида)
66. Муҳриддин Тиловов – 260 очко (йўлланма зонасида эмас)

-73 кг:
1. Ан Чангрим (Жанубий Корея) – 2395 очко
10. Ҳикматиллоҳ Тўраев – 1356 очко (йўлланма зонасида)
50. Ғиёсжон Бобоев – 404 очко (йўлланма зонасида эмас)

-81 кг:
1. Саги Муки (Исроил) – 2384 очко
34. Шарофиддин Болтабоев – 705 (қитъавий квота)

-90 кг:
1. Николоз Шеразадишвили (Испания) – 3351 очко
61. Давлат Бобонов – 323 очко (йўлланма зонасида эмас)

-100 кг:
1. Гухам Чо (Жанубий Корея) – 3100 очко
24. Муҳаммадкарим Хуррамов – 885 (йўлланма зонасида)

+100 кг:
1. Гурам Тушишвили (Грузия) – 2705 очко
6. Бекмурод Олтибоев – 1612 очко (йўлланма зонасида)

Аёллар:
-52 кг:
1. Юта Абэ (Япония) – 2550 очко
36. Диёра Келдиёрова – 553 очко (йўлланма зонасида эмас)

-70 кг:
1. Саки Ниизоэ (Япония) – 2450 очко
33. Гулноза Матниязова – 594 очко (йўлланма зонасида эмас)

Эслатма!
– Юқорида фақат Олимпиада рейтинги келтириб ўтилган, жаҳон рейтинги эмас.
– Рейтингда етакчи ва унга энг яқин вакилларимиз кўрсатилган.
– Бир вазнда 2 ёки ундан ортиқ дзюдочи йўлланма зонасида бўлса, қайси спортчи Олимпиадага боришини МОҚ ва федерация танлайди.
– Олимпиада рейтингини йиғиш 2020 йилнинг 25 май санасида якунланади.

25 Iyul, 2019|Янгиликлар|