Беш нафар боксчимиз Таиланддаги “Қирол кубоги”да ярим финал учун рингга чиқади

Таиланд пойтахтида ўтказилаётган бокс бўйича “Қирол кубоги” мусобақаси ўзининг қизғин палласига кирди. Бугун турнир доирасида чорак финал жанглари ўтказилиши режалаштирилган.

Эътиборлиси, мазкур мусобақада 5 нафар боксчимиз чорак финал йўлланмасини қўлга киртган. Бугун улар ярим финал учун рингга кўтарилишади. Вакилларимиз ушбу босқичдан муваффақиятли ўта олсалар, ўзлари учун камида бронза медалини нақд қилиб қўйишади. Бугун қуйидаги боксчиларимиз рингга чиқишади:

-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов – Юрачай Вуттичай (Таиланд)
-64 кг: Шукуржон Раҳимов – Канг Хеонбин (Жанубий Корея)
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов – Адриан Каммарано (Австралия)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Анават Тонграток (Таиланд)
-51 кг: Ситора Шодгарова – Нихат Зарин (Ҳиндистон).

24 Iyul, 2019|Янгиликлар|