Хоккейчи қизларимиз Осиё кубогида совриндор бўлишди

Таиланднинг Чонбури шаҳрида индор хоккей бўйича Осиё кубоги мусобақаси ўтказилди. Қитъамизнинг 10 та мамлакатидан ташриф буюрган хоккейчилар орасида терма жамоамиз вакиллари ҳам совриндор бўлишди.

Гарчи гуруҳ босқичининг сўнгги тури Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоасига омадсиз келган бўлса-да, дастлабки ўйинлардаги ғалабалари эвазига ҳар икки жамаомиз ҳам бронза медали учун баҳс олиб бориш имкониятини сақлаб қолди. Эътиборлиси, икки тоифада ҳам терма жамоамиз малайзиялик хоккейчиларга қарши баҳс олиб борди.

Айниқса, аёллар ўртасидаги беллашув ўзининг қизиқарлилиги билан ажралиб турди. Асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилгач, булитлар сериясига мурожаат қилинди. Ўзига хос лотореяда эса омад спортчиларимиз томонида бўлди. Афсуски, йигитлар ўртасидаги ўйин 3:6 ҳисобида Малайзия терма жамоаси фойдасига ҳал бўлди.

22 Iyul, 2019|Янгиликлар|