Янги барпо этилаётган Ислом цивизилацияси маркази таэквондо ва оғир атлетикачиларимиз нигоҳида

Хабар берганимиздек, кўпгина спорт турлари бўйича терма жамоамиз вакиллари пойтахтимизда қад ростлаётган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюришмоқда. Бугун таэквондо ва оғир атлетика бўйича терма жамоамиз вакиллари барпо этилаётган мазкур объектда меҳмон бўлишди.

Шубҳасиз, мажмуада олиб борилаётган катта ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари спортчиларимизнинг диққат-эътиборини тортди. Шунингдек, экскурсия давомида атлетларимизга бой маданий меросимиз, тарихимиз ҳақида янада чуқурлаштирилган ахборот берилди. Ташриф давомида спортчиларимизга федерация Бош котиблари ва мураббийлар ҳамроҳлик қилишди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал спорт курашлари ва дзюдо бўйича терма жамоамиз вакиллари ҳам мазкур объект қурилиши билан яқиндан танишишган эди.

22 Iyul, 2019|Янгиликлар|