Саблячи қизларимиз жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсида жанг қилишади

Венгриянинг Будапешт шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати ўз поёнига етиб бормоқда. Бугунги кун дастурида аёллар ўртасида сабля, эркаклар ўртасида рапира қуроли бўйича жамоавий баҳсларнинг саралаш босқичи ўтказилади.

Саблячиларимиз ҳам ушбу йўналишда иштирок этишмоқда. Қуръага кўра, улар дастлабки босқични АҚШ терма жамоасига қарши ўтказишади. Терма жамоамиз таркиби эса қуйидагича: Паола Плиего, Зайнаб Дайибекова, Севинч Исмоилова ҳамда Яна Обвинцева

22 Iyul, 2019|Янгиликлар|