Пара-пауэрлифтингчиларимиз жаҳон чемпионатидан ёруғ юз билан қайтиб келишди

12-20 июль кунлари Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида пара-пауэрлифтинг бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати ўтказилди. 100 га яқин мамлакат вакиллари орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ушбу дунё биринчилигида муносиб қатнашиб, 3 та кумуш медални қўлга киритди. Кеча тунда мусобақада иштирок этган делегациямиз пойтахтимизга қайтиб келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида бўлиб ўтган кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси, спорт жамоатчилиги ва пара-атлетларимизнинг яқинлари иштирок этишди.

Ушбу мусобақада кумуш медални қўлга киритган Рўза Қўзиева (-61 кг), Азизбек Турғунов (-59 кг) ҳамда Султонбой Матякубов (-72 кг) Токио Паралимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини жамғардилар. Таъкидлаш жоиз, улар ушбу муваффақиятдан кейин жаҳон рейтингининг кучли ўнталигида турли поғоналарни эгаллаб туришибди. Пара-атлетларимиз рейтинг очколарини жамғариш мавсуми якунлангунгача ушбу ўринларини сақлаб қола олсалар, Токио Паралимпиадасининг йўлланмасини қўлга киритишади.

22 Iyul, 2019|Янгиликлар|