Тошкентда каратэ бўйича Осиё чемпионати якунланди

Пойтахтимизда каратэ бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. 3 кун давом этган мусобақада қитъамизнинг энг моҳир каратэ усталари ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Регламентга кўра, мусобақанинг сўнгги кунида жамоавий кумитэ баҳслари ўтказилди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси якунда бронза медалини қўлга киритди. Каратэчиларимиз дастлаб Жанубий Корея, Қувайт термаларини мағлуб этишди. Ярим финалда эса Саудия Арабистони вакилларига имкониятни бой бериб қўйдик. Бронза медали учун кечган жангда иорданиялик каратэ усталари 3:2 ҳисобида доғда қолдирилди.

Шу тариқа терма жамоамиз мазкур Осиё чемпионатини 7 та медаль билан якунлади. Эслатиб ўтамиз, яккалик беллашувларида ҳамюртларимиз 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эгалик қилишган эди.

22 Iyul, 2019|Янгиликлар|