Хивада этнофестивалга бағишланган матбуот-анжумани ташкил этилди

Жорий йилнинг 6-8 сентябрь кунлари “Очиқ осмон остидаги музей” номини олган Хива шаҳрида “Халқаро камондан отиш ва миллий ўйинлар фестивали” ўтказилади. Туркиялик мехмонлар ушбу тадбирга олиб борилаётган тайёргарликни кўздан кечириб, унинг доирасида ташкил этилган матбуот-анжуманда иштирок этишди. Ушбу тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Ойбек Норинбоев, камондан отиш федерацияси раиси Отабек Имамов, Бутунжахон этноспорт Конфедерацияси президенти Нажмиддин Билол Эрдоған, Туркия ўқчилар вақфи раҳбари Ҳайдарали Илдиз, шунингдек, маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Анжуман давомида журналистлар фестиваль ўтказилиши, қамрови ва ёритилиши билан боғлиқ турли саволлар билан мурожаат қилишди. Мутасаддилар бунга жавобан тадбир ўзида 1000 дан зиёд иштирокчиларни қамраб олиши, Туркия ОАВларида кенг ёритилиши ва бир қатор мамлакатларнинг дипломатик корпус вакиллари ҳам қатнашиши кутилаётгани ҳақида маълумот бердилар.

Ташкилотчилар берган маълумотга кўра, бўлажак тадбирда хорижлик ҳакамлар иштирок этишмайди. Этнофестивални ташкил этишдан мақсад эса йўқолиб бораётган миллий ўйинларимизни тиклаш, уларни кейинги авлодга етказишдир.

20 Iyul, 2019|Янгиликлар|