Терма жамоаларимиз Тошкентда бунёд этилаётган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюришди

Спортчиларимиздаги ватанпарварлик руҳини янада ошириш, уларга кимларнинг авлоди эканлигини чуқур англатиш йўлида яна бир лойиҳага кўл урилди. Эндиликда терма жамоамиз вакиллари учун айни пайтда пойтахтимизда бунёд этилаётган Ислом цивилизация маркази бўйлаб экскурсия ташкил қилинади . Спортчиларимиз ушбу жойга ташриф буюриб, барпо этилаётган иморатлар, ислом тарихи ва марказ фаолияти билан яқиндан танишишади.

Ушбу экскурсияни бугун дзюдо ва спорт курашлари бўйича терма жамоамиз вакиллари бошлаб беришди. Унда атлетларимиз бой маданий меросимиз, давлатимиз ва ислом динидаги буюк тарихимиз ҳақида янада қимматли маълумотларга эга бўлдилар.

Ушбу ташриф давомида Осиё каратэ федерациси президенти Генерал Носир Абдулраззоқ, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакат каратэ миллий федерацияси мутасаддилари ҳамроҳлигида Ислом цивилизацияси марказида бўлди ва у ерда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларига юқори баҳо берди.

Режага кўра, ҳар куни бошқа спорт туридаги терма жамоамиз вакиллари учун ҳам мана шундай экскурсия ташкил қилинади.

20 Iyul, 2019|Янгиликлар|