Пара-таэквондочиларимиз Осиё чемпионатида 4 та медаль қўлга киритишди

17-18 июль кунлари Иордания пойтахтида пара-таэквондо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада иштирок этган ҳамюртларимиз 4 та медаль қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

-75 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Азиз Марасулов барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлган бўлса, -61 кг.да даянга чиққан Санжар Мухторов финалда имкониятни бой бериб қўйди.

Шунингдек, Гулжаной Наимова (-58 кг) ҳамда Зиёда Исакова (-49 кг) ўз вазн тоифаларида бронза медалига сазовор бўлишди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақада Осиёнинг 32 мамлакатидан 300 дан зиёд пара-таэквондочилари баҳс олиб боришди.

19 Iyul, 2019|Янгиликлар|