Осиё чемпионатида иштирок этувчи каратэчиларимиз таркиби маълум

Эртага пойтахтимизда каратэ бўйича Осиё чемпионати старт олади. 3 кун давом этадиган мазкур мусобақа нафақат қитъа чемпионлиги, балки Токио Олимпиадаси учун жорий йилдаги энг йирик рейтинг очколарини тақдим қилгани учун ҳам аҳамиятли. Шу боис унда Осиёнинг энг кучли каратэ усталари жам бўлган.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ушбу мусобақада асосий таркиб билан иштирок этади. Ҳамюртларимиз ката ва кумитэ йўналишлари бўйича тўлиқ таркибда қатнашиши белгилаб қўйилган. Терма жамоамиз таркиби билан танишинг:

Яккалик кумитэ. Эркаклар:
-55 кг: Жавоҳирбек Абдусатторов
-60 кг: Садриддин Сайматов
-67 кг: Иқболжон Узоқов
-75 кг: Достонбек Отаболаев
-84 кг: Абдулазиз Атабаев
+84 кг: Руслан Қалжанов

Жамоавий:
А.Атабоев
Ж.Омонов
Д.Отабоаев
Ж.Ибрагимов
И.Узоқов

Аёллар:
-50 кг: Баҳринисо Бабаева
-55 кг: Севинч Раҳимова
-61 кг: Барно Мирзаева
-68 кг: Нодира Жуманиёзова
+68 кг: Моҳларой Ҳожимонова

Жамоавий:
Б.Бабаева
Н.Жуманиёзова
Б.Мирзаева
Н.Норбоева

18 Iyul, 2019|Янгиликлар|