Тўрт нафар таэквондочимиз Кореядаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида таэквондо WTF йўналиши бўйича G1 тоифасига кирувчи “Kimunyong Cup” халқаро турнири ўтказилмоқда. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этиб, шоҳсупага кўтарилишди.

Аёллар ўртасида +73 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Светлана Осипова барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлган бўлса, эркаклар ўртасидаги энг оғир вазнда (+87 кг) Шоҳруҳ Ражабов кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, Мадинабону Маннопова (-49 кг) ҳамда Никита Рафалович (-74 кг)га бронза медали насиб этди.

Ҳамюртларимиз бу мусобақа орқали Токио Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини жамғариб олишди. Делегациямиз 18 июль куни Тошкентга қайтиб келади. 

16 Iyul, 2019|Янгиликлар|