Бугун беш нафар қиличбозимиз ЖЧда иштирок этади

Венгрия пойтахтида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати беллашувлари давом этади. Бугун мусобақанинг иккинчи кун доирасида эркаклар ўртасида шпага, аёллар ўртасида рапира қуроллари бўйича саралаш беллашувлари ўтказилади.

Бугунги дастурда шпагачиларимиздан Олег Соколов, Жавоҳирбек Нурматов, Ҳасан Бадунов, Файзулла Алимов юртимиз шарафини ҳимоя қилса, рапирада Яна Алборова рақибаларига қарши саралаш жангларини олиб боради.

Мусобақа регламентига кўра, дастлабки 3 кун ичида барча йўналишларда саралаш баҳслари ўтказилади. Унда муваффақиятли иштирок этганлар 18 июлдан бошлаб медаллар учун кураш олиб боришади.

16 Iyul, 2019|Янгиликлар|