Паралимпиячиларимизнинг навбатдаги муваффақияти

Айни кунларда Қозоғистоннинг Нур-султан шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Эътиборлиси, терма жамоамиз вакиллари мусобақанинг бугунги кун дастурида ҳам шоҳсупага кўтарилишди. Аёллар ўртасида 61 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этган Рўза Қўзиева 125 килограмм натижа билан жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди.

Пара пауэрлифтинг. Аёллар, -61 кг:
1. Люси Эжике (Нигерия) – 132 кг
2. Рўза Қўзиева (Ўзбекистон) – 125 кг
3. Раиса Топоркова (Украина) – 123 кг

Таъкидлаш жоиз, бу терма жамоамизнинг мусобақадаги учинчи медали бўлди. Бундан аввалги кун беллашувларида ҳамюртларимиз Азизбек Турғунов (-59 кг) ҳамда Султонбой Матякубов (-72 кг) ҳам ўз вазн тоифаларида кумуш медалга сазовор бўлишган эди.

15 Iyul, 2019|Янгиликлар|