Бугун Будапештда қиличбозлик бўйича ЖЧ старт олади

Ўзбек спорти мухлисларининг нигоҳи яна Будапешт шаҳрига қаратилади. Ўтган ҳафта ушбу шаҳар дзюдо бўйича Гран-при мусобақасини қабул қилган бўлса, бугундан эътиборан қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. 23 июлгача давом этадиган мазкур мусобақада сайёрамизнинг энг кучли қиличбозлари жаҳон чемпионлиги ва Токио Олимпиадасининг қимматли рейтинг очколари учун кураш олиб боришади.

Регламентга кўра, бугун мусобақа доирасида аёллар ўртасида шпага, эркаклар ўртасида сабля йўналиши бўйича баҳслар ўтказилади. Шпагачиларимиздан Малика Ҳакимова, саблячиларимиздан Шерзод Мамутов, Пазилбек Генжебаев ҳамда Бобуржон Расулов бугун бўлиб ўтадиган саралаш беллашувларида иштирок этишади.

15 Iyul, 2019|Янгиликлар|