“Ўзбекча дерби”да Ҳикматиллоҳ Тўраев устун келди

Будапешт шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг иккинчи куни ҳам ўз якунига етиб бормоқда. Хабар берганимиздек, ушбу кун доирасида икки ўзбекистонлик дзюдочи бронза медали учун ўзаро рақиб бўлишди.

-73 килограмм вазн тоифасида иштирок этган вакилларимиз Ҳикматиллоҳ Тўраев ва Ғиёсжон Бобоев баҳси кўпчиликнинг диққат-марказида бўлди. Муросасиз кечган беллашув якунида Тўраевнинг қўли баланд келди. Ушбу натижа билан Ҳикматиллоҳ 350, Ғиёсжон эса 252 рейтинг очкосига ҳам эга бўлди.

Шу тариқа терма жамаомизнинг Будапешт Гран-присида қўлга киритган медаллари ҳозирча 2 та бронзани ташкил қилмоқда. Эртага бўлиб ўтадиган оғир вазнли полвонлар баҳсида ҳам 5 нафар вакилимиз кураш олиб боришади.

13 Iyul, 2019|Янгиликлар|