Эркин курашчиларимиз Осиё чемпионатида 2 та бронза медалига эга чиқишди

Таиланднинг Чон Бури шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида эркин курашчилар ҳам баҳсларга киришди. Бугун ўтказилган биринчи кун беллашувларида вакилларимиз 2 та бронза медалига эгалик қилишди.

-65 килогармм вазн тоифасида Бобур Исломов ҳамда -70 килограммда курашган Миркамол Бешимов шоҳсупага кўтарилишди. Исломов бронза медали учун кечган беллашувда ҳиндистонлик рақибини 5:4 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, Бешимов бу борада мезбон курашчига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Шу тариқа терма жамоамизнинг мусобақада жамғарган умумий медаллари ҳозирча 1 та олтин, 4 та кумуш ҳамда 5 та бронзани ташкил этмоқда.

13 Iyul, 2019|Янгиликлар|