Ольга Забелинская АҚШ турнесида кумуш медалга сазовор бўлди

Айни кунларда АҚШнинг Айдахо штатида велошоссе бўйича “ UCI America Tour” доирасидаги “Chrono Kristin Armstrong” турнири ўтказилмоқда. Мазкур мусобақада терма жамоамиз вакили Ольга Забелинская ҳам иштирок этмоқда.

Ҳамюртимиз мусобақа доирасидаги “women elite” йўналишида стартга чиқиб, марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтди. Спортчимиз белгиланган масофани босиб ўтиш учун 35 дақиқа, 50 сония сарфлади. Олтин ва бронза медаллар эса АҚШ терма жамоаси вакилларига насиб этди.

“Chrono Kristin Armstrong”. Women elite.
1. Хлой Дигерт (АҚШ) – 00:34:01.1100
2. Ольга Забелинская (Ўзбекистон) – 00:35:50.36 (+1:49.25)
3. Женнифер Льюбке (АҚШ) – 00:36:15.22 (+2:14.11)

Ҳамюртимиз энди алоҳида старт бўйича ўтказиладиган спринт пойгасида ҳам ўз омадини синаб кўради. Мазкур старт Токио Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини ҳам тақдим этиши билан аҳамиятли.

13 Iyul, 2019|Янгиликлар|