Будапешт Гран-присининг иккинчи кунида ҳам беш нафар дзюдочимиз баҳсларга киришади

Бугун Венгрия пойтахтида давом этаётган дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг иккинчи куни доирасида 5 нафар вакилимиз мусобақа ғолиблиги учун кураш олиб боришади. Регламентга кўра, ушбу кун доирасида эркаклар ўртасида -73 ва -81, аёллар ўртасида -63 ва -70 килограмм вазн тоифаларида баҳслар бўлиб ўтади. Қуръа натижасига кўра, вакилларимизнинг дастлабки рақиблари билан танишинг:

-73 Ҳикматиллоҳ Тўраев – Эдуардо Араухо (Мексика) / Сулаймон Ҳамад (Саудия Арабистони)
-73 кг: Ғиёсжон Бобоев – Аҳмад Аликаж (ХДФ)
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев – Мазен Нанае (ХДФ)
-81 кг: Камолиддин Расулов – Яромир Мусил (Чехия)
-70 кг: Гулноза Матниязова – Сара Родригез (Испания)

Эслатиб ўтамиз, кеча енгил вазн тоифаларида кечган баҳсда Шаҳрам Аҳадов -66 килограмм вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди. Мазкур мусобақа ғолиби Токио Олимпиадаси учун 700 рейтинг очкосига ҳам эга бўлади.

13 Iyul, 2019|Янгиликлар|