Курашчи қизларимиз Осиё чемпионатини 3 та медаль билан якунлашди

Айни кунларда Таиланднинг Чон Бури шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун мусобақада аёллар кураши бўйича беллашувлар ўз якунига етди.

Ушбу кун доирасида гилaмга чиққан икки курашчи қизимиз шоҳсупага кўтарилди. Дастлаб -62 килогамм вазн тоифасида Арухан Жумабаева бронза медалини қўлга киритган бўлса, вазни 72 килограммгача бўлган курашчи қизлар баҳсида Светлана Окназарова кумуш медаль билан тақдирланди. Юртдошимиз ҳал қилувчи беллашувда Хитой Таипейи вакиласига имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа курашчи қизларимиз мазкур мусобақани 2 та кумуш ва 1 та бронза медаллари билан якунлашди. Эртага мусобақа доирасида эркин курашчилар баҳсларга киришишади.

12 Iyul, 2019|Янгиликлар|